Дунё океанларида пластик ифлосланиш мисли кўрилмаган даражага етди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Кения пойтахти Найробида 13—19 ноябрь кунлари глобал пластик ифлосланишни чеклаш бўйича музокараларнинг янги босқичи бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Тадбир Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 2023 йилнинг март ойида чоп этилган тадқиқотга кўра, дунё океанларига кирувчи пластмасса миқдори 2005 йилдан бери мисли кўрилмаган даражага етди ва агар чиқиндилар кўпайишини чеклаш чоралари кўрилмаса, 2040 йилга келиб уч баравар ошиши мумкин. Бу ҳолат агар БМТ давлатлари пластмасса ишлаб чиқариш ва ундан фойдаланишни чеклаш тўғрисидаги битимни имзоламаса содир бўлади. Микропластмассалар океанлар учун айниқса хавфлидир: улар нафақат сувни ифлослантиради, балки пластмассани озиқ-овқат деб адаштирган денгиз ҳайвонларининг ички органларига ҳам зарар етказади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ун ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-февраль ойларида йирик корхоналар томонидан 210,7 минг тонна юмшоқ буғдой ва...

Больше похожих статей