АҚШ давлат котиби ёрдамчиси Дональд Лу Ўзбекистонга келади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда АҚШ Давлат департаменти хабар берди. 

Унга кўра, Дональд Лу бошчилигидаги делегация 4–11 ноябрь кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонда бўлади. У сентябрда БМТ Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган C5+1 президентлик саммити ва октябрда бўлиб ўтган минтақавий алоқалар бўйича C5+1 вазирлар йиғилишида эришилган келишувларни мустаҳкамлаш мақсадида боради. Ҳиндистонга эса АҚШ—Ҳиндистон 2+2 вазирлар мулоқотини тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюради.

Тошкентга ташрифи давомида АҚШ ва Ўзбекистон ўртасида стратегик ҳамкорлик бўйича мулоқот бўлиб ўтади. Дональд Лу Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари билан учрашиб, АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Қорадори-2026» тадбири давомида 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари йўқ қилинди

Ички ишлар вазирлиги томонидан республика бўйлаб ўтказилаётган «Қорадори-2026» тезкор-профилактик тадбирининг иккинчи босқичида хўжаликларда етиштирилган 70 кг гиёҳвандлик ўсимликлари аниқланиб,...

Больше похожих статей