Одил Абдураҳмонов олий таълим вазири бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

У муқаддам ушбу вазирликда вазир ўринбосари бўлган, кейинроқ президент маслаҳатчисига айланган, сўнгги вақтларда президент администрациясидаги департамент раҳбари сифатида ишлаётганди.

Одил Қаландарович Абдураҳмонов олий таълим, фан ва инновациялар вазири этиб тайинланади. Бу ҳақдаги маълумотни Kun.uz манбаси тасдиқлаган.

У янги лавозимда Иброҳим Абдураҳмонов ўрнини эгалламоқда.

Одил Абдураҳмонов 1978 йилда туғилган, иқтисодиёт фанлари доктори илмий даражасига эга.

У муқаддам президент девони (ҳозирги президент администрацияси)да бош консултант лавозимида, кейинроқ девоннинг ижро аппарати раҳбари Зайнилобиддин Низомиддиновнинг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Кейинроқ Республика бандлик, меҳнат муҳофазаси ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш илмий маркази раҳбари бўлган. 2018 йил 31 июлда олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Трамп ўғиллари Қозоғистондаги вольфрам қазиб олиш лойиҳасидан даромад олиши мумкин

АҚШ Қозоғистондаги вольфрам конларини ўзлаштириш бўйича келишув тузди. Музокаралар жараёнида АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғиллари лойиҳа операторига айланадиган компанияга...

Больше похожих статей