Ўзбекистонга ноқонуний ўқ ва қурол олиб киришга уринишди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикасининг қурол тўғрисидаги қонунига мувофиқ  фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, олиб чиқиш ва транзитини амалга ошириш қилиш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади.

“Яллама” чегара божхона пост ходимлари томонидан Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига курьерлик жўнатмалари божхона назоратидан ўтказилган.

Ташкилотнинг ишончли вакили ҳамда холислар иштирокида ўтказилган текширув давомида, “MERCEDES BENZ VITO” русумли автотранспорт воситасига юкланган курерлик жўнатмалари орасида ҳеч қандай рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган 1 дона “STALKER S84” номли пневматик қуроли, 1 дона “QUARTA air strike” номли газ балони ҳамда 1 250 дона ўқлар борлиги аниқланган.

Маълум қилинишича, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Волонтёрлик умуммиллий ҳаракатга айлантирилади: Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилади

Ўзбекистонда «Фидойи волонтёр» кўкрак нишони таъсис этилиб, кўнгиллилар ҳаракатини қўллаб-қувватлаш чоралари кенгайтирилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил...

Больше похожих статей