Ўзбекистон футзал миллий терма жамоасига испаниялик бош мураббий тайинланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон футбол ассоциацияси футзал бўйича юртимизда ўтказиладиган 2024 йилги Жаҳон чемпионатига юқори савияда тайёргарлик кўриш мақсадида таниқли испаниялик мутахассис Хосе Венансио Лопес билан музокаралар олиб борди.

Бугун ЎФА раҳбарияти ва тажрибали мураббий ўртасида учрашув ўтказилди. Унда Хосе Венансио Лопес 2024 йилги Ўзбекистон футзал бўйича Жаҳон чемпионатини қабул қилиши катта воқеа эканлиги, мамлакатда футбол ва футзал ривожланиб бораётгани Ўзбекистон терма жамоасида ишлашга туртки бўлганини қайд этди ва билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдирди.

Испаниялик мутахассис терма жамоада ишлаш билан бир қаторда UEFA ва FIFA инструктори сифатида маҳаллий мураббийларни тайёрлаш, терма жамоаларга футзалчилар етказиб бериш бўйича тизим ишлаб чиқиш, инфратузилмани ривожлантириш, шунингдек, Жаҳон чемпионатининг ташкилий йўналишларида ҳам ўз тажрибаси билан кўмаклашишга тайёрлигини маълум қилди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва Хосе Венансио Лопес ўртасида шартнома имзоланди. ЎФА раҳбари олдинда турган масъулиятли турнирларга муносиб тайёргарлик кўриш бўйича барча шароитлар тақдим этилишини маълум қилиб, бош мураббийга омад тилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2023 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди

АҚШдан Ўзбекистонга 2023 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган 37 ёшли фуқаро депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги...

Больше похожих статей