Ўзбекистон Президенти тантанали кутиб олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,940участниковПодписаться
- Advertisement -
“Зуғулба” қароргоҳида давлат ташрифи билан Озарбайжон Республикасида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президентини расман кутиб олишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёев ва рафиқасини Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва рафиқаси самимий қарши олди.

Қароргоҳ майдонида олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Давлат раҳбарлари фахрий қоровул сафи олдидан ўтдилар.

Ҳарбий оркестр ижросида икки давлат мадҳиялари янгради.

Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг икки томонлама учрашуви бошланди. Манба: UzA

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурхондарёда 3 килограммга яқин гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди

Сурхондарё вилоятида «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида қарийб 3 килограмм гиёҳвандлик моддалари мусодара қилинди. Давлат хавфсизлик хизматининг вилоят...

Больше похожих статей