- Advertisement -
Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан таълим йўлида яна бир хайрли ишга қўл урилгани эътиборимизни тортди. Кўпдан бери таъмирталаб ҳолатга келиб қолган Тошкент шаҳри Яшнабод тумани 215-сон умумтаълим мактабининг стадиони мукаммал таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилибди.
Таъмирдан сўнг бу ерда битта табиий ва битта сунъий қопламали спорт майдони фойдаланишга топширилган.
Умуман олганда, давлат ташкилотларининг ўқувчи ёшларнинг келажаги учун масъулиятни ҳис этган ҳолда, кўрсатадиган бу каби ташаббуслари таълим соҳасини янада қўллаб-қувватлашда алоҳида ўрин тутади.


