Жазосиз қолаётган қонунбузарлик

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

“Altromark” МЧЖ ХК заводи ноқонуний вайрон қилинди, корхона ходимлари жабрланди

Таҳририят почтасига “Altromark” МЧЖ Хорижий Корхонаси таъсисчиларининг Директорлар кенгаши раиси, АҚШ фуқароси Н.Малюгадан яна хат келди.

Америкалик инвесторлар сўнгги бор nuz.uz сайти орқали ушбу корхона мулкдори ва хорижий инвесторининг қўпол равишда бузилган ҳуқуқларини тиклаш борасида ёрдам сўраб Ўзбекистон Президентига очиқ мурожаат билан чиқишга қарор қилди.

Ш.М.Мирзиеёвга очиқ хат

Ўзбекистон Республикасида қонунлар бажариладими ёки ҳукумат бу боши берк вазиятнинг уддасидан чиқишга қодир эмасми? – Биз президентдан ана шу саволга жавоб олишни истардик. Ҳокимият органларида ишлайдиган амалдорлар сукут сақламоқда! Улар ҳатто шу тадбиркорларнинг мурожаатлари ҳақидаги қонунни ҳам бузган ҳолда уларларга жавоб беришмаяпти!!!  

Муҳтарам Шавкат Миромонович! Улар Сизнинг Сўзингизни кутишмоқда!

Бу йил Ўзбекистон Республикасида кўплаб яхши ўзгаришлар юз берди – янги Конституция тасдиқланди. Айтиш жоизки, унга киритишлагн тузатишлар аҳолининг фаровонлиги ва тадбиркорларни ҳимоя қилишга йўналтирилган. Тошкент шаҳрининг ҳокими лавозимидан четлатилди, бу янгилик шахсан бизга Ж.О.Ортиқхўжаев ва Яшнабод туманининг собиқ ҳокими Х.К.Тиллашайховнинг алдови сабабли корхонамиз тўқнаш келган муаммоларнинг ҳал қилинишига умид берди.

ЎзР Президентлигига сайловлар ва сайловолди кампаниясига тайёргарлик арафасида ўтказиладиган мониторинг чет эл инвестицияларининг ҳимояланмаганлик муаммосини, аниқроғи, корхонанинг хорижий инвестори ва мулкдорига нисбатан қилинган қонунбузарлик ҳолатини аниқлашига умид қиламиз.

2021 йил август ойида хорижий корхона аёвсиз йўқ қилинди: ишлаб чиқариш корпуслари, маъмурий бино бузилди, барча коммуникациялар вайрон қилинди!

Корхона суднинг бузишга ҳеч қандай ҳуқуқ бермайдиган адолатсиз ва ноқонуний қарори бўйича мажбурий тартибда кўчирилди!

“ALTROMARK” МЧЖ хорижий корхонасининг таъсисчилари хорижий инвестор ва мулкдорнинг ҳуқуқлари қўпол равишда бузилишини тўхтатиш учун тегишли чоралар кўрилишини, юзага келган вазиятнинг батафсил ўрганиб чиқилишини ва масалани Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ ҳал қилишда ёрдам берилишини сўраб  барча идораларга мурожаат қилди! Хусусан, қуйидаги органларга бир неча бор мурожаатлар билан чиқилди: ЎзР Президенти Қабулхонаси, ЎзР Бош прокуратураси, ЎзР Олий Мажлиси Сенати, ЎзР Бош вазири, ЎзР ТИВ, Президент Администрацияси Ижрочи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича сектори мудираси С.Ш. Мирзиёева хоним, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Тошкент шаҳар Кадастр ва ер ресурслари бошқармаси, ДСИ, Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги корхонани йўқ қилди, энди мулкдор билан корхонанинг бузилиши ва ернинг қисман олиб қўйилиши фактини қонун бўйича расмийлаштиришни кўзда тутувчи битимни имзолашдан бош тортмоқда. Туман ва шаҳар ҳокимликлари каби органларнинг моҳияти тушунарсиз бўлиб қолмоқда. Ҳокимликлар ижрочи ҳокимиятни тақдим этгани ҳолда корхонанинг бузилиши ва ер майдонининг давлат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши сабабли юзага келган муаммони ҳал қилишдан бош тортяпти. «ALTROMARK» МЧЖ хорижий корхонасининг раҳбарлари бу органлардан фақат алдов ва корхонанинг бандитлар ҳужумига ўхшаш тарзда йўқ қилинишини кўрди холос, «ALTROMARK» МЧЖ ХК директорининг ўринбосари ва ходимлари калтакланди. Бу тиббий кўрик хулосалари билан ҳам тасдиқланади. Энди корхона таъсисчилари ўз ходимларининг ҳаётидан хавотирда.

Ушбу ҳудудда метрополитеннинг ер усти тармоғи ва автомобиль йўли қурилганидан яхши хабардор бўлган кадастр хизмати «ALTROMARK» МЧЖ ХК фойдаланувида қолган ер участкаси ҳақидаги маълумотларни тақдим этишдан бош тортмоқда. Тошкент туманлараро маъмурий судининг сўрови бўйича А.Камаритдинов (кадастр хизматининг вакили) имзоси остида метро қурилиши учун олиб қўйилган ҳудуд кўрсатилган маълумотнома тақдим этилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ сунъий интеллект ва унинг ОАВ эркинлигигатаъсири бўйича мулоқотни қўллаб-қувватламоқда

Яқин-яқингача илмий фантастика сюжети бўлиб туюлганнарса бугун ҳар куни содир бўлмоқда - сунъий интеллекттаҳририятлари ва миллионлаб одамларнингсмартфонларида мустаҳкам ўрнашиб, турли ижодий вакасбий соҳаларда инсоннинг ҳаммуаллифи ва айни пайтдаасосий рақибига айланмоқда.  Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш варивожлантириш жамоат фонди томонидан Олий МажлисҚонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ваахборот технологиялари масалалари қўмитаси ҳамдаЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторибилан ҳамкорликда ташкил этилган давра суҳбатидасунъий интеллект технологияларининг замонавийжурналистикага таъсири муҳокама қилинди. Тадбир давомида иштирокчилар сунъий интеллект технологиялари ривожланиши ва медиа соҳасинингбарқарорлиги ўртасидаги мувозанатни қандай сақлаш, йирик технологик платформаларнинг ўсиб бораётгантаъсири шароитида оммавий ахборот воситалариэркинлигини қандай таъминлаш масалаларини муҳокамақилдилар. Ўтган йили Тошкентда бўлиб ўтган ЕХҲТнинг МарказийОсиё медиа-конференциясида тақдим этилган ЕХҲТнингОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакилинингқўлланмасига алоҳида эътибор қаратилди. “Йирик технологик платформалар ва сунъий интеллект даврида ОАВ эркинлигини ҳимоя қилиш” деб номланганушбу қўлланмада, ЕХҲТ мажбуриятларига таянган ҳолда, манфаатдор томонлар ўртасида пухта ва атрофличамуҳокамалар олиб бориш, шунингдек, ОАВ плюрализмива мустақиллигини қўллаб-қувватлаш ҳамда ахборотнибузиб талқин қилиш, чалғитиш ва жамиятдабўлинишларни келтириб чиқаришга қарши курашишгақаратилган проактив сиёсатларни кўриб чиқиш зарурлигитаъкидланади. Журналистиканинг тақдири яна бир муҳим мавзу бўлди. Иштирокчиларнинг сўзларига кўра, сунъий интеллект таҳририятларга ёрдам бериши мумкин - масалан, кундалик вазифаларни автоматлаштириш ёкимаълумотлар билан ишлашни тезлаштириш. Лекин у журналистнинг ўрнини тўлиқ боса олмайди. Конференция давлат органлари, технология компаниялари, журналистлар ва фуқаролик жамиятиўртасида очиқ мулоқотга чақириқ билан якунланди. Иштирокчилар оммавий ахборот воситаларинингкелажаги нафақат технологияларга, балки рақамли асрдаодамлар қандай қадриятларни сақлаб қолишимумкинлигига ҳам боғлиқ деган якдил фикрга келишди.

Больше похожих статей