Намангандаги Чортоқ бозорида йирик ёнғин юз берди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Халқимизда “Ўт балосидан, сув балосидан асрасин!”, дея бежиз айтилмаган. Фалокат оёқ остида, озгина эҳтиётсизлик ҳам кўнгилсиз ҳодисаларни юзага келтириши табиий.

Бугун ярим тунда Наманган вилоятининг Чортоқ тумани марказида жойлашган бозор ҳудудида йирик ёнғин ҳодисаси содир бўлди. 2023 йил 5 август куни соат 03:39 да Чортоқ тумани фавқулодда вазиятлар бўлимининг “101” қисқа рақамига тумандаги Наманган маҳалласи, “Мустақиллик шоҳ” кўчасида жойлашган “Chortoq tourist trade center” масъулияти чекланган жамияти ҳудудида очиқ савдо расталарида ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати раҳбари, капитан Қаҳрамон Сатторовнинг ЎзА мухбирига хабар беришича, ФВБ ёнғин қутқарув экипажи зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, атроф ўраб олинди. Натижада ёнғин соат 04-20да ўчирилди.

Ёнғин туфайли 34 та очиқ раста ҳамда 5 та ёпиқ дўконнинг 250 кв. метр жойи, дўкон ички қисмида бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари ёниб зарарланган. Қутқарувчилар томонидан бозорнинг 4 минг кв. мeтр қисми сақлаб қолинди.

Хайриятким, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар кузатилмади. Айни вақтда, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари юз берган ёнғиннинг келиб чиқиши сабабларини аниқлаш юзасидан терговга қадар суруштирув ишларини олиб бормоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сирдарё вилоятида тақиқланган модда сақланган «озиш учун қаҳва» олиб киришга уриниш бартараф этилди

18 апрел куни Сирдарё вилоятидаги «Малик» божхона постида хавфли таркибга эга маҳсулотларни ноқонуний олиб киришга уриниш аниқланди. Божхона органлари маълумотига...

Больше похожих статей