Ўзбекистон Республикаси Президентлигига «Адолат» социал-демократик партиясидан номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар навбатдаги учрашуви Андижон вилоятида бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Айни кунларда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

Сайловолди дастурида ҳуқуқ­қий давлат қуриш, ижтимоий адолатни ва миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, илм-фан, инновация­лар ва таълим соҳасини барқарор ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга доир таклифларини илгари сураётган партия номзоднинг водийлик сайловчилар билан учрашувлари Андижон вилоятидан бошланди.

Шаҳрихон туманида ташкил этилган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, партия фаоллари, талаба-ёшлар, кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Дастлаб, учрашувда “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг бош ишончли вакили Иномжон Қудратов томонидан тадбир иштирокчиларига номзод ҳақида батафсил маълумот берилди.

Шундан сўнг Президентликка номзод Робахон Махмудова сайловчилар билан юзлашиб, мамлакат ривожи, фуқаролар фаровонлиги йўлида амалга оширишга қаратилган ғоя ва мақсадлари акс этган Сайловолди дастури, унда илгари сурилаётган устувор йўналишлар билан иштирокчиларни яқиндан таништирди.

Тадбир якунида Президентликка номзод Робахон Махмудова сайловчиларнинг саволларига батафсил жавоб берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Робахон Махмудованинг сайловчилар билан учрашувлари давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонликлар сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари учун 7 трлн сўмдан зиёд маблағ сарфлаган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 7,03 трлн сўмни...

Больше похожих статей