Бугун Тошкент ахборот технологиялар университети Урганч филиалида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Робахон Махмудованинг хоразмлик сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,950участниковПодписаться
- Advertisement -

Дастлаб, учрашувда номзоднинг Хоразм вилоятидаги ишончли вакили Икрам Абдуллаев сайловчиларга номзоднинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ҳақида маълумот берар экан, номзод Дастурида давлат ва жамият тараққиётига, фуқаролар фаровонлигига дахлдор изчил таклифлар илгари сурилаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Шундан сўнг Робахон Махмудова Сайловолди дастурида илгари сурилаётган устувор йўналишлар, жумладан, ҳуқуқий давлат қуриш, давлат ва жамият ҳаётида ижтимоий адолатни қарор топтириш, миллий иқтисодиётимизнинг барқарор ўсишини таъминлаш, илм-фан, инновация-лар ва таълим соҳасини барқарор ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга доир мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритди.

Фикр ва мулоҳазаларга, таклиф ва тавсияларга бой бўлган учрашув сўнгида Робахон Махмудова сайловчиларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича, ҳаётий мисоллар билан асосли жавоблар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонликлар сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари учун 7 трлн сўмдан зиёд маблағ сарфлаган

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида Ўзбекистонда сартарошхона ва гўзаллик салонлари хизматлари ҳажми 7,03 трлн сўмни...

Больше похожих статей