Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Энергетика вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Навоий вилояти Томди туманида 500 мегаватт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида “Goldwind” компаниясининг (ХХР) биринчи 4,7 мегаваттли турбинаси ўрнатилди. Унинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади.

Бирлашган Араб Амирликларининг  “Masdar” компанияси томонидан амалга оширилаётган ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади.

Мазкур электр станциянинг илк қувватлари жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиб ҳисобланади.  

Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 миллиард 800 миллион киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 миллион метр куб табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Manba: UzA

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда МДҲ давлатларида ҳаво ҳужумидан мудофаа ва дронларга қарши курашни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатларининг ҳаво ҳужумидан мудофаа масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон, Россия,...

Больше похожих статей