Хонадондан 21.000.000 сўмлик тилло-тақинчоқларни яширин равишда ўғирлаган шахс жабрланувчининг яқин қариндоши бўлиб чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Фарғона шаҳар А.Қодирий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида яшовчи Г.О исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 9 май куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадонида бўлган нархи 21.000.000 сўмлик тилло-тақинчоқларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни жабрланувчи Г.О.нинг яқин қариндоши М.У содир этганлиги аниқланиб, шунга кўра мазкур жиноят иши Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “Г” бандидан 169-моддаси 1-қисмига қайта малакаланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 4 кишилик оиланинг бир ойлик яшаш харажати 23,5 млн сўм деб баҳоланди

Тошкент шаҳрида тўрт кишилик оиланинг ўртача ойлик яшаш харажатлари ижара тўловларини ҳисобга олмаганда тахминан 23 миллион сўмни ташкил этмоқда....

Больше похожих статей