Трансёғлардан нега воз кечиш керак?

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Кўпчилик фаст-фуд, чипс, картошка фри ва турли ширинлик маҳсулотларини севиб истеъмол қилади. Бироқ ушбу егуликларни тайёрлашда ишлатиладиган трансёғлар туфайли бугун дунё бўйлаб ҳар йили ярим миллион инсон ҳаётдан кўз юммоқда.

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертлари огоҳлантирмоқда.

Хўш, трансёғлар ўзи нима? Нега бугун мутахассислар мазкур турдаги ёғлардан бутунлай воз кечиш ёки унинг миқдорини минимал миқдорда камайтиришни тавсия қилмоқда? Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош нутрициологи Гули Шайхова фикр юритади.

— Трансёғлар махсус усуллар ёрдамида ишлов берилган тўйинмаган ёғ кислотаси ҳисобланади. Шунингдек, у сигир ва қўй каби ҳайвонларнинг сут ва гўшт маҳсулотларида ҳам табиий ҳолда учрайди.

Дастлаб сунъий трансёғлар моддий томондан фойдали ҳисобланган. Сабаби, улар табиий сариёғларга нисбатан арзон бўлиб, узоқ муддат сақланган. Қолаверса, у маҳсулотларни бир неча марта қовуриш имконини берган.

Айнан трансёғлар туфайли ҳам бугун дунёда фастфуд индустрияси гуллаб-яшнамоқда. Бироқ афсуски, бундай егуликлар сабабли жаҳонда йилдан йилга турли хавфли касалликлар авж оляпти.

Нега? Чунки инсон танаси учун ёғ кислоталари қандай кўринишда тушаётгани муҳим аҳамиятга эга. Ёғлар ҳужайра мембраналари ва бошқа биологик структураларнинг ҳосил бўлиши учун “қурилиш материали” ҳисобланади. Агар улар сунъий синтезланган транс шаклга эга бўлса, организмда моддалар алмашинуви жараёнига салбий таъсир кўрсатади.

Хусусан, танада зарарли холестерин миқдорини оширади. Яъни, паст зичликдаги липопротеинлар қон томирлар деворида тиқин ҳосил қилиб, уларни торайтиради. Натижада организмда қон айланиши ва ҳаётий муҳим органларни қон билан таъминлаш бузилади.

Оқибатда инфаркт, инсульт ва ўпка артерияси тромбоэмболияси каби турли хавфли касалликлар келиб чиқади. Шунингдек, трансёғлар яллиғланиш жараёнларининг тезлашиши, иккинчи тоифа қандли диабет ва онкологик хасталикларнинг ривожланиш хавфини ҳам оширади.

Шу боис ЖССТ ушбу турдаги ёғларни тақиқлаш ёки уни кунлик энергия миқдорининг 1 фоизигача камайтиришни тавсия қилмоқда. Яъни, кунлик рационда 2000 калория бўлса, трансёғлар 2,2 граммга тўғри келиши лозим. Бироқ бугун айрим егуликлар таркибида ушбу турдаги ёғлар миқдори кунлик нормадан 200 баравар ортиқни ташкил қилмоқда.

Шундай экан, бундай вазиятда энг тўғри йўл – потенциал хавфли егуликлар тановулидан бутунлай воз кечиш ёки улар миқдорини минимал даражада камайтиришдир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда автомобил савдоси жадаллашди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлармарказининг март ойи таҳлилига кўра, енгилавтомобиллар сегментида фаоллик ошган. Тошкент, 21 март 2026 й. Март ойиякунларига кўра, бирламчи ва иккиламчибозорларда жами 78 мингдан ортиқ енгилавтомобил сотилган. Бу ўтган ойга нисбатан 19 фоизга кўп. Йиллик ҳисобда эса савдо ҳажми 20,6 фоизга ошган. Ҳудудлар кесимида Ҳудудлар кесимида қаралганда, республика ҳудудларининг аксариятида фаоллик ошган. Фақатучта ҳудудда - Жиззах, Андижон ва Самарқандвилоятларида пасайиш кузатилган. Энг юқори ўсиш Сурхондарё вилоятида қайдэтилган бўлиб, бу ерда савдо ҳажми 51,4 фоизгаошган. Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳам юқориўсиш кузатилиб, 46 фоизни ташкил этган. Сирдарёва Навоий вилоятларида ҳам сезиларли ўсиш қайдэтилган, уларда савдо ҳажми мос равишда 34,5 фоиз ва 27,5 фоизга ошган. Тошкент шаҳрида бир ой ичида автомобилбозорида фаоллик 60,5 фоизга ошган.  Бирламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида янги енгил автомобиллар савдосиқарийб 31 мингтани ташкил этиб, ўтган ойганисбатан 13 фоиздан ортиққа ошган. Йилликҳисобда ўсиш 37 фоизни ташкил этган. Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгилавтомобиллар сегментида савдо ҳажми 25 мингтагаетган. Бу бир ойда 3,8 фоизга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан эса 26,5 фоизга ўсган. Хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобилларсегментида эса ўсиш янада жадал бўлган. Март ойиякунларига кўра, савдо ҳажми ўтган ойга нисбатанқарийб 2 бараварга ошиб, 5,7 мингтага яқинниташкил этган. Йиллик ҳисобда ҳам бу сегментдафаоллик 2 баравардан ортиққа ўсган. Иккиламчи автомобил бозоридаги ҳолат Март ойида иккиламчи бозордаги енгилавтомобиллар савдоси 47,5 мингтани ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 23 фоизга ошган. Йилликҳисобда ўсиш 12 фоизни ташкил этган. Электромобиллар бозоридаги ҳолат Март ойида бирламчи ва иккиламчи бозорлардаэлектромобиллар савдоси 5,5 мингтани ташкилэтиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 24 фоизгаошган. Республика бўйича 8 та ҳудудда ўсишкузатилган бўлса, 4 та вилоятда пасайиш қайдэтилган. Энг юқори ўсиш Хоразм вилоятида кузатилиб, бу ерда савдо 5 бараварга ошган. Шунингдек, Навоий вилоятида 3,6 баравар, Жиззах вилоятида2,9 баравар ва Фарғона вилоятида 2,2 баравар ўсишқайд этилган. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Больше похожих статей