Ёзувчи Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,020участниковПодписаться
- Advertisement -

17-апрел куни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди, деб хабар бермоқда уюшма матбуот хизмати.
Мурод Хидир 1939-йилда Қашқадарё вилояти Китоб тумани Олақўйлиқ қишлоғида туғилган. 1962-йилда Самарқанд давлат университетининг филология факултетини тамомлаган. У “Қашқадарё ҳақиқати” ва “Келажак тонги” газеталаридаги публицистик мақолалари билан танилган.
“Гулистон”, “Шарқ юлдузи” ва “Санъат” журналларида ҳам фаолият юритган. “Сирли олам” журнали, “Қалб кўзгуси” ва “Соҳибқирон юлдузи” газеталарида бош муҳаррирлик вазифасини бажарган. Шунингдек, Ёзувчилар уюшмасида турли лавозимларда ишлаган.
Мурод Хидир “Қирғоқлар”, “Aму соҳиллар бўйлаб”, “Кўзача ва бўтача”, “Тошкўл”, “Кийикча ва бўйноқ”, “Ҳарф ўйини” каби китоблар муаллифи саналади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Миллий фильм ва сериаллар ишлаб чиқарувчилари учун 2030 йилга қадар солиқ имтиёзлари белгиланди

2026 йил 1 январдан 2030 йил 1 январга қадар миллий фильм ва сериалларни ишлаб чиқариш ҳамда уларни реализация қилишдан...

Больше похожих статей