Ичимлик суви ҳисоблагичларини таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ким томонидан қопланади? – Расмий муносабат билдирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу кунларда айрим оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқ фаоллари томонидан ичимлик суви ҳисоблагичларида носозлик аниқланганда уларни таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш билан боғлиқ харажатлар ким томонидан қопланишига оид тартиб нотўғри талқин қилинаётгани кузатилмоқда.Мазкур ҳолат юзасидан “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.

“Сув таъминоти ташкилотлари сув ҳисоблагичини даврий текширувдан ўтказишнинг амал қилиш муддати тугашидан 30 кун олдин истеъмолчини сув ҳисоблагични даврий текширувдан ўтказиш зарурлиги ҳақида ёзма равишда огоҳлантиради. Сув ҳисоблагични даврий текширувдан ўтказиш жараёнида сув ҳисоблагичда носозлик аниқланганида ҳисоблагични таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш таъминотчи корхона ҳисобидан амалга оширилади.

Шу билан бирга, 2023 йил 1 январдан бошлаб, аҳоли истеъмолчилари учун шу муддатдан кейин қиёслаш муддати тугаган сув ҳисоблагичларини янгисига алмаштириш сув таъминоти корхоналари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Юқорида назарда тутилмаган бошқа ҳолатларда сув ҳисоблагични таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш билан боғлиқ барча харажатлар истеъмолчи томонидан қопланади” дейилади “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати ахборотида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 июлдан яна қариб 2500 турдаги дори воситалари нархлари пасайтирилади

2026 йил 1 мартдан бошлаб мамлакатда 2000 турдаги рецептур дори воситалари нархларини қайта шакллантириш жараёни амалга оширилган эди. Натижада...

Больше похожих статей