11 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 11 январь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, бироз қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак юзага келади. Шимоли-шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 5-7 даража совуқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикасида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 20-25, кундузи 12-17 даража, Устюртда кечаси 27-30, кундузи 20-23 даража совуқ бўлади.

Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 18-23, кундузи 8-13 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 13-18, кундузи 5-10 даража, баъзи жойларда 12 даражагача, чўл ҳудудларида кечаси 27-30, кундузи 12-17 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 10-15 даража, баъзи жойларда 17 даражагача, кундузи 5-10 даража, баъзи жойларда 12 даражагача совуқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13 даража, баъзи жойларда 15 даражагача, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22, баъзи туманларда секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8-13 даража, баъзи жойларда 15 даражагача, кундузи 3-8 даража совуқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шимоли-шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22, Фарғона вилоятининг баъзи туманларида секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 5-10, кундузи 1-6 даража совуқ бўлади.

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, қор ёғиб, туман тушади. Қор кўчиши хавфи бор. Йўлларда яхмалак юзага келади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22, баъзи туманларда секундига 23-25 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 15-20, кундузи 7-12 даража совуқ бўлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

1 июлдан яна қариб 2500 турдаги дори воситалари нархлари пасайтирилади

2026 йил 1 мартдан бошлаб мамлакатда 2000 турдаги рецептур дори воситалари нархларини қайта шакллантириш жараёни амалга оширилган эди. Натижада...

Больше похожих статей