«Нурафшон сиҳатгоҳи» МЧЖдаги давлат улуши 22 млрд. сўмга сотилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,980участниковПодписаться
- Advertisement -

Кеча, 12 декабрь куни «E-аукцион» платформасида қизғин савдолар бўлиб ўтди.

Жумладан, Фарғона вилояти, Фарғона туманида жойлашган бошланғич нархи 15,5 млрд. сўм бўлган «Нурафшон сиҳатгоҳи» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши 22,5 млрд. сўмга сотилди.

Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган бошланғич нархи 45 млрд. сўм бўлган бино ва иншоот 48,1 млрд сўмга, Наманган вилояти, Наманган шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 8,9 млрд. сўм бўлган «Наманган тиббий санитария қисми» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши 13,4 млрд. сўмга сотилди.

Шунингдек, Фарғона вилояти, Риштон туманида жойлашган бошланғич нархи 6 млрд. сўм бўлган «ВОДИЙНEФТEГАЗАВТОТРАНС» МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши 6,4 млрд. сўмга, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида жойлашган «Туронбанк» АТБ томонидан савдога чиқарилган бошланғич нархи 7,5 млрд. сўмлик Омборхона бино-иншоотлари 7,8 млрд сўмга сотилди.

Қарши шаҳрида жойлашган бошланғич нархи 58 млн. сўмлик 2,9 сотих савдо дўкони қуриш учун ер участкаси эса 152 млн. сўмга, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидан савдога чиқарилган бошланғич нархи 64 млн. сўмлик кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 7,2 сотих ер участкаси 181 млн. сўмга сотилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017–2025 йилларда Ўзбекистон қоғоз саноати

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон қоғоз саноатининг 2017–2025 йиллардаги ривожланиш динамикасига бағишланган шарҳ тайёрлади. Қоғоз саноати қайта ишлаш саноатининг...

Больше похожих статей