ЖССТ: Вабо эпидемияси Сурияда 41 кишининг ўлимига сабаб бўлди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Шу йилнинг ўтган даврида дунёнинг 27 мамлакатида вабо касаллиги қайд этилиб, кўплаб беморлар ҳаётдан кўз юмгани ҳақида хабар бергандик.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги ҳисоботида бу борада вазият янада жиддий тус олаётгани маълум қилинди. Хусусан, эпидемия Сурияда авж олмоқда. Лаборатория текширувлари ва экспресс-тестлар натижаларига кўра, бу ерда вабога чалинганлар сони 757 нафарга етган.

Энг ёмони, касаллик 41 нафар кишини ҳаётдан олиб кетди. Улардан 34 нафари Ҳалаб вилоятида яшаган беморлар эди. Шунингдек, Дайр-аз-Зор, Ал-Ҳасек, Раққа, Латакия ва Дамашқда ўлим ҳолатлари кузатилган.

Олиб борилган текширувлардан сўнг муз тайёрланадиган корхона ва оқова сув таркибида вабо намуналари топилди. Бунинг сабаби Фурот дарёси сувидан фойдаланилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навоийдаги Медиа ҳафталикда сунъий интеллект мавзуси марказга чиқди

Навоий вилоятида ўтказилаётган Медиа ҳафталик доирасида Контент маркази томонидан ташкил этилаётган амалий тренингларга қизиқиш ортиб бормоқда. “Жамоатчилик билан алоқаларда сунъий...

Больше похожих статей