Исроилда ўтган Жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз бронза медалига эга чиқди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Исроилнинг Бат-Ям шаҳрида соҳил самбоси бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоасининг 4 нафар спортчиси иштирок этиб, ҳамюртларимиз 1 та бронза медалига мушарраф бўлди.Чемпионат баҳсларида 15 та давлатнинг 100 нафардан зиёд самбочилари 8 та вазнда медаллар учун кураш олиб борди.

Муросасиз баҳсларда ҳамюртларимиздан самарқандлик Ҳусан Раҳимов 88 килограмм вазнда бронза медалига сазовор бўлди. У саралаш баҳсларида Франция, Арманистон ҳамда Халқаро самбо ассоциацияси байроғи остида кураш олиб борган россиялик самбочилар билан рўбарў келди ва ҳақли равишда 3-ўринни қўлга киритди.

Чемпионатнинг иккинчи кунида жамоавий беллашувлар ўтказилди. Қуръа натижасига кўра, ҳамюртларимиз илк босқичда Нидерландия самбочиларидан устун келди. 3-ўрин учун курашда эса Арманистон вакилларига кичик ҳисобда имкониятни бой бериб, совринли ўринлардан бенасиб қолди.

Мазкур Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон самбо ассоциацияси ҳакамлар ҳайъати раиси Исломбек Одилов бош ҳакам ўринбосари сифатида беллашувларнинг адолатли ўтишини таъминлашда иштирок этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Азизбек Урунов Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси этиб тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти бўйича вакили Азизбек Урунов ўриндошлик асосида Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси...

Больше похожих статей