Намангандаги зиёратгоҳдан ноёб Қуръон қўлёзмаси ўғрилаб кетилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳида яқин ва олис ўтмишнинг нодир осори-атиқалари ўрин олган музейда сақланаётган муқаддас Қуръони карим китоби қўлёзмасининг нусхаси ўғрилаб кетилди.
Вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг ЎзА мухбирига маълум қилишича, ушбу ҳодиса 2022 йил 9 август кунидан 10 август кунига ўтар кечаси соат 00:04 ларда юз берган. Бир гуруҳ шахслар Балиқкўл маҳалласида жойлашган муаззам ва тарихий зиёратгоҳда мавжуд бўлган Қуръони карим китобининг қўлёзма нусхасини ўғрилаб, номаълум томонга яширинган.

Мазкур ҳолат зудлик билан вилоят прокуратураси ва вилоят ИИБ раҳбарияти томонидан назоратга олиниб, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Айни вақтда жиноятни содир этган номаълум кимсаларни қидириб топиш юзасидан ташкил этилган гуруҳ томонидан тезкор-қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, “Султон Увайс Қараний” зиёратгоҳидан ўғриланган Мусҳафнинг қўлёзма нусхаси ҳажми жиҳатдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасидаги Қуръони Усмонийдан кейин иккинчи ўринда туради. Нодир қўлёзманинг бўйи 74, эни 51, қалинлиги 12 сантиметрни, оғирлиги эса 21,5 килограммни ташкил этади. Жами 428 саҳифадан иборат, Қуръондаги барча суралар тўлиқ ёзилган. Бу ноёб китоб неча йиллик тарихга эга эканлиги – 800 йил, 500 йил деган далиллар келтирилади ва турли тахминлар бор. Ҳазрати Мавлоно Хожа Лутфуллоҳ Чустий хонақоҳига тегишли эканлиги ва 1874 йилда кўчириб тугатилгани ҳам қайд этилган. Қўлёзма 2017 йилгача “Олтин мерос” жамғармасида сақланди ва ўша йили Намангандаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти кутубхонасига топширилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей