Абитуриентларни алдаб, 2,1 млрд сўм йиғиб олган хусусий ўқув марказлари раҳбарлари 10 йилгача қамалиши мумкин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Улардан бири йиғилган пулларга «Lada-Vesta» машинасини ҳам сотиб олган

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси прокуратура департаментига иккита нодавлат таълим муассасасининг фаолиятидан қониқмай, мурожаат қилган.

Ўтказган терговга қадар текширувда, иккита нодавлат таълим муассасалари раҳбарлари ва ходимлари фуқароларни алдаб, Телеграмда каналлар очиб, ушбу таълим масканларини битиргач бакалавр даражасини берувчи халқаро дипломга эга бўлишларини айтиб, ишонтирган.

Бунинг натижасида, биринчи таълим муассасаси 174 нафар фуқаронинг 1,1 млрд сўмини, иккинчи таълим муассасаси 171 нафар фуқаронинг 1 млрд сўмини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.

Шунингдек, улардан бирининг раҳбари ушбу ундирган маблағга «Lada-Vesta» машинасини харид қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ҳамда 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Фирибгар раҳбарлар бу ишлари учун 168-модда билан 30 млн сўмгача жарима тўлаши ёки 3 йилгача қамалиши мумкин. 243-модда билан эса 10 йилгача қамалиши мумкин.

Аввалроқ, абитуриентларни ўқишга киргизиш ва бошқа давлатдаги ўқишини ўзбек ОТМларига кўчириб бериш учун Самарқандда $4 минг, Жиззахда $2 минг, Андижонда $700 олган шахсларга жиноят иши очилгани ҳақида хабар бергандик.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей