Фарғонада “Ипотекабанк” ходими мижозларни чув туширди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

“Ипотекбанк” АТИБ Фарғона вилояти филиалида кредит мониторинг бўлими бош мутахассиси алдов йўли билан фуқароларнинг номига жуда кўп миқдордаги кредит маблағларини ажратилишига эришиб, талон-тарож қилганлиги фош этилди.

Аниқланишича, филиалда ишловчи ходим Б.Х бир гуруҳ шахслар билан тил бириктириб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш мақсадида кредит олиш учун банк муассасига келган ва ўзига олдиндан таниш бўлган фуқаро С.Мга гўёки ёрдам бермоқчи бўлган. Унга кредит чиқариш эвазига айтган шахс номига ҳам кредит ажратиш учун гаров таъминоти топиб бериш ҳамда ажратиладиган кредит маблағни ўзи қоплашини билдирган.

Фуқаро С.Мнинг қариндошига 320 миллион сўм кредит ажратилишига эришиб, банк ходими амакисининг номига нақд пул шаклида ажратилган 300 миллион сўм кредит маблағини шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

Б.Х ва бошқалар жиноий ишларини давом эттириб, банкка мурожаат қолган якка турдаги тадбиркор Б.Рни ҳам чув туширган. Тадбиркорга айланма маблағни тўлдириш мақсадида 600 миллион сўм кредит ажратилишига эришади. 300 миллион сўмини унга бериб, қолганини ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган. Шунингдек, тадбиркор Б.Рнинг кредит қазрдорлигини қоплаш мақсадида берилган 5800 АҚШ доллари пул маблағини кирим қилмай, шахсий эҳтиёжлари учун сарф қилган.

«Ипотекабанк» филиалининг бўлим бош мутахассиси Б.Х ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди, 168-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Иқлимий чақириқлардан иқтисодий ечимларгача: декарбонизация стратегияси муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 16 апрель куни Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан“Ўзбекистонда Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳаларида (AFOLU)декарбонизация имкониятлари ва истиқболлари”мавзусида халқаро экспертлар иштирокида илмий анжуман ташкил этилди. Анжуман иқтисодиётнингасосий тармоқларидан бири ҳисобланган Қишлоқхўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланишсоҳаларини (AFOLU) чуқур декарбонизация қилишбўйича сценарийларни ишлаб чиқиш мақсадидаўтказилди. Ўзбекистонда илк бор Қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ердан фойдаланиш соҳалари(AFOLU) секторини паст углеродли трансформация қилиш имкониятлари комплекс тарзда кўрибчиқилмоқда. Мазкур йўналиш иқтисодийбарқарорлик, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда табиийресурслардан оқилона фойдаланиш нуқтаиназаридан стратегик аҳамиятга эга ҳисобланади. Семинар иштирокчиларига Иқтисодийтадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази директор ўринбосари Хуршед Асадов мурожаат қилар экан, шуни таъкидлади: «Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик сув истеъмолчиси ҳисобланади....

Больше похожих статей