Давлат солиқ қўмитаси депутат Расул Кушербаевнинг “тилини кесиб қўймоқчи”

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Депутатлар ўртасида ўзининг чўрткесарлиги,халқпарварлиги, адолатпарварлиги дангал, лекин “тош босар” чиқишлари билан танилган Олий Мажлис депутати Расул Кушербаевни Давлат солиқ қўмитаси судга берибди ва ундан  етказилган маънавий зарар учун 4,6 млрд сўм ундиришни мақсад қилибди.

Бу ҳақдаги хабарни депутат ўзининг телеграмдаги канали @deputat_kusherbayev да  жойлашлаштирган.

Жумладан унда шундай ёзилган:

“Кун зўр ўтмоқда.

1. Тушгача Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги этика комиссияси давлат солиқ қўмитаси устимдан комиссияга мурожаат киритганини маълум қилди. Шу масалада мен билан «разбор»  бўлиши керак менимча.

Бу биринчиси.

2.Тушдан сўнг ялпи мажлисда  қаттиқ гапирворганим учун «Миллий тикланиш» ДП фракцияси раҳбари ҳам мени масаламни этика комиссиясида алоҳида кўриб чиқишни талаб қилишаётганини айтишди.

Бу иккинчиси.

3. ДСҚ яқиндаги «обнал иши» бўйича танқидий фикрларим учун мени судга берибди. Уларга 4.6 млрд зарар етказибман.

Бу учинчиси.

Хуллас ҳаёт гўзал ва тотли. Унда курашиб яшаймиз.”

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Афғонистонга қарийб 200 тонна гуманитар ёрдам юборди

Ўзбекистон Афғонистонга навбатдаги гуманитар ёрдам партиясини юборди. Қарийб 200 тоннадан иборат юк Президент Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан Қурбон ҳайити...

Больше похожих статей