26 ёшли футзалчи автоҳалокатга учраб вафот этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

Футзал бўйича ОКМК жамоасининг 26 ёшли ўйинчиси Тимур Бердиев автоҳалокатга учраб вафот этди.

Маълум қилинишича, футзалчи 2021 йил 27 февраль, шанба куни Андижондан Тошкентга Matiz автомашинасида йўловчи сифатида қайтаётган бўлган. Қамчиқ довонида эса Matiz, Nexia ва Ticо автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлган. 

Ушбу тўқнашув оқибатида Тимур Бердиев вафот этган. Tico’да бўлган бир нафар йўловчи эса тан жароҳати олган. 

Ҳозирча ҳодисанинг бошқа тафсилотлари маълум эмас.

Маълумот учун, Тимур Бердиев 1995 йил таваллуд топган. Ўзбекистон футбол ассоциацияси Матбуот хизмати хабарига кўра, Бердиев 2021 йил қишки трансферлар ойнасида Бишкекнинг “Фарватер” жамоасига ўтиши режалаштирилган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро вилоятида саноат корхоналарида унумдорликни ошириш бўйича тадбиркорлар иштирокида ўқув семинари ўтказилди

Бухоро давлат техника университетида Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) кўмагида Интеграцион халқаро консалтинг компанияси эксперти Атанас Кочов ҳамда Макроиқтисодий...

Больше похожих статей