21.9 C
Узбекистан
Вторник, 2 июля, 2024

Қамчиқ довонида юк машинаси ёниб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,480участниковПодписаться
- Advertisement -

30 июнь куни соат 00:45 да Қамчиқ довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 268-километрида юк машинасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ”Қамчиқавтойўл” унитар корхонаси матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, водийдан Тошкентга томон ҳаракатланган Iveco юк машинаси ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган, сўнгра ЙПХ масканидаги бетон тўсиққа урилган ва ёниб кетган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда, дейилади хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев энергия самарадорлигини таъминлаш бўйича ҳисобот билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 1 июль куни тармоқ ва ҳудудларда энергия самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари бўйича ҳисобот билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Қайд этилишича, йиғилишда аҳоли ўсиб, корхона ва муассасалар кўпайгани сайин энергия ресурсларига талаб ошиб бориши табиий экани қайд этилган. Шунга кўра мамлакатда шунга мутаносиб энергия манбаларини ва генерация қувватларини кўпайтириш чоралари кўрилаётгани таъкидланган. Шу билан бирга, бу қувватлардан оқилона фойдаланиш, энергияни тежаш ҳам жуда зарурлиги айтиб ўтилган. Маълум қилинишича, шу мақсадда иқтисодиёт тармоқларидаги эски технологиялар энергия тежамкорига алмаштирилмоқда. Саноат корхоналарида «яшил энергия» манбалари жорий қилинмоқда. Биноларни қуришда иссиқликни сақловчи материаллардан фойдаланилмоқда. Хонадонлар ва ижтимоий муассасаларда ўрнатилган қуёш панеллари уларга қўшимча қувват бермоқда. Жорий йил бошида ҳудудларда электр энергияси ва табиий газни тежаш бўйича мақсадли кўрсаткичлар шакллантирилган эди. У, ишлаб чиқаришга халал бермаган ҳолда, энергия истеъмолини самарали ташкил этиш орқали муайян ҳажмларни тежашга қаратилган. Шунингдек, йиғилишда шу борадаги ишларнинг бажарилиш ҳолати кўриб чиқилган. Унда энергия истеъмолида ўғирликлар кўплиги кўрсатиб ўтилган. Жумладан, бу йил 15 мингта ҳолатда табиий газ ва 28 мингта ҳолатда электрдан ўғирлик аниқланган. Бунинг сабаби – ҳозирги тизимда ноқонуний уланишларнинг олдини олиш эмас, балки оқибати билан курашилаётгани экани таъкидланган. Шу боис бундай ҳолатларга йўл қўймаслик, энергия сарфини қатъий назорат қилиш, масъулларнинг жавобгарлигини ошириш зарурлиги қайд этилган. Айтилишича, хорижий компаниялар билан ҳамкорликда соҳада қатор лойиҳалар амалга оширилмоқда, станциялар барпо этилмоқда. Бу йил барча манбалар ҳисобидан 4 гигаваттлик электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. Давлат раҳбари соҳадаги инвестициявий лойиҳаларни, чет эллик шериклар билан эришилган келишувларни юқори даражада амалга ошириш кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, йиғилишда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича ҳам ахборот берилган. Қайд этилганидек, 850 километр магистраль тармоқ ва 9 та подстанцияни таъмирлаш бўйича ишлар бошланган. Бунга қўшимча 595 километр электр тармоғи қурилиб, қатор янги подстанциялар ишга туширилади. Иссиқлик станциялари барқарор ишлаши учун зарур ёқилғи, бутловчи ва эҳтиёт қисмлар захиралари шакллантирилмоқда. Айтилишича, якунда мутасаддиларга энергия ишлаб чиқаришни кўпайтириш, инфратузилмани модернизация қилиб, энергия етказиб бериш узлуксизлигини таъминлаш юзасидан вазифалар қўйилган.

Больше похожих статей

×