3 март куни Наманганда Damas ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.
Қайд этилишича, соат 12:26 да Наманган шахарФВБга Янги Наманган тумани “Ишонч” МФЙдажойлашган автомабилларга техник хизмат кўрсатиш устахонасига таъмирлаш учун олиб келинган Damas русумли автомобилида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида кўчадан ўтиб кетаётган фуқаролар томонидан хабар берилган.
Ёнғинни устахона ишчилари ва ён атрофдаги фуқаролар билан бартараф этилган. Содир бўлган ёнғин юзасидан қутқарувчиларга хабар ўз вақтида бормаган ва воқеада куйиб тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.