- Advertisement -
Тошкент вилояти Пискент туманида паррандачилик фермасида ёнғин чиқди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 21 декабрь куни соат 15:20 да Тошкент вилояти, Пискент тумани, “Култепа” МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган. 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 15:33 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра, фуқароларнинг куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушмади.