- Advertisement -
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги уйларнинг бири ёнаётгани ҳақидаги видеолар тарқалди.
Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов darakchi.uz’га расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, ёнғин Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлган ва ёнғин оқибатида 1995 йилда туғилган аёл ва унинг 2015 ва 2018 йилларда туғилган қиз фарзандлари вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Яшнобод тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.