- Advertisement -
Япониянинг Огасавара ва Изу ороллари бир метргача бўлган цунами хавфи остида.
Бу ҳақда мамлакат миллий метеорология департаменти маълум қилди.
Хатисзё оролларида баландлиги тахминан 40 см бўлган тўлқинлар аллақачон қайд этилган. Минтақалар аҳолиси қирғоқ чизиғига яқинлашмасликка чақирилмоқда. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот йўқ.
Цунамига Тинч океанидаги зилзила сабаб бўлган. Бироқ метеорология бошқармаси унинг кўлами ва манба чуқурлиги ҳақида маълумот бермаяпти.
Ўтган ҳафтада худди шу минтақада 6,6 магнитудали зилзила содир бўлган ва натижада бир метргача бўлган цунами хавфи мавжуд эди.