- Advertisement -
Исроил ҳарбий-сиёсий вазирлар маҳкамаси мамлакат «уруш ҳолати»га кирганини эълон қилди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху идораси баёнотида айтилади, деб ёзади The Time of Israel.
Қайд этилишича, ҳукумат тўғрисидаги қонуннинг 40-бандини киритиш маъқулланган – у уруш ҳолатини эълон қилиш тартибини назарда тутади. Охирги марта бу банд 50 йил олдин, 1973 йилда кучга кирган.
Эслатиб ўтамиз, 7 октябр куни эрталаб Исроил армияси Ғазо секторидаги ҲАМАС гуруҳи Исроил томон ракета отганини маълум қилди. Бунга жавобан мамлакат мудофаа кучлари Ғазода ҳарбий операция бошлади.