- Advertisement -
7 октябрь куни Афғонистонда 6,3 магнитудали зилзила ва унинг ортидан бир неча кучли афтершоклар рўй бергани ҳақида хабар берган эдик. “Реутерс”нинг Табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш вазирлигига таяниб маълум қилишича, вайронкор зилзила оқибатида 2 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди.
Агентликнинг қайд этишича, зилзила оқибатида 2053 киши ҳалок бўлган, 9240 киши жароҳатланган. Шунингдек, 1329 та уй вайрон бўлган.