Грецияда ҳалокатли “Даниэль” тўфони оқибатлари бартараф этилмоқда. Тўфон шу қадар кучли бўлганки, уйлардаги мебелларга зарар етган.
Эндиликда аҳоли ўз жиҳозларини саралаб, чиқиндихонага олиб кетмоқда. Синган диванлар, стуллар ва шкафлар уюми ҳосил бўлди. Баъзи бинолар яшаш учун мутлақо яроқсиз ҳолга келиб қолди. Табиий офатдан кейин 70 гектардан ортиқ майдон сув остида қолиб кетди. Камида 16 киши ҳалок бўлди ва ўн минглаб ҳайвон чўкиб кетди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ тошқин Грециянинг Волос шаҳри аҳолисини ичимлик сувисиз қолдиргани хабар қилинганди. Шаҳар маъмурияти сув таъминоти тизими тахминан уч ҳафта ичида ишга тушишини маълум қилди, деб хабар беради mir24.tv.