Молдованинг биринчи президенти Мирча Снегур 14 сентабрга ўтар кечаси 82 ёшида вафот этди. У 1990-йил 3-сентабрдан 1997-йил 15-январгача давлат раҳбари лавозимида ишлаган, деб хабар беради “МИР 24”.
Сиёсатчининг ўлими ҳақидаги маълумотни собиқ бош вазир ўринбосари Константин Тампиза тасдиқлади. Снегурнинг ўлимига даволаб бўлмайдиган касаллик сабаб бўлган. У Кишинёвнинг марказий қабристонига рафиқаси ёнига дафн этилади. Мирча Снегур ўз фаолиятини Флорести вилояти Лунга қишлоғида бошлаган.
Aввал агроном, кейин колхоз раиси бўлиб ишлади. 70-йилларнинг охирида у Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ишга кирди. Мирча Снегурнинг партиядаги фаолияти 1981 йилда бошланган. Беш йил давомида Эдинет туман партия қўмитасининг биринчи котиби бўлди. Ва 1989 йилгача у Республика Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси котиби лавозимида ишлаган.