Юқори мартабали меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропортида УНWТО ишчи комиссияси раиси ўринбосари, Экология вазири Азиз Абдуҳакимов кутиб олди.
Ташриф давомида жорий йилнинг 16-20-октябр кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган УНWТО Бош ассамблеясининг юбилей 25-сессиясига тайёргарлик жараёнлари билан танишиш мақсад қилинган.
Таъкидлаш жоизки, ушбу кенг кўламли тадбир доирасида УНWТО Бош котиби Зураб Пололикашвилининг ташаббуси билан Самарқанд шаҳрига “Жаҳон маданий туризм пойтахти” мақомини бериш тўгʻрисида UNWTO Бош Ассамблеясининг Махсус резолютсияси қабул қилиниши режалаштирилган.
УНWТО делегатсиясининг Тошкент ва Самарқандга ташрифи 16-июлгача давом этади.
📌Сўнги янгиликлардан биздинг телеграм каналимизда хабардор бўлинг : nuzuzb