1 C
Узбекистан
Пятница, 17 января, 2025

UzTextileExpo Bahor 2023 6-халқаро тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон тўқимачилик саноатидаги муҳим тадбир – Tashkent Textile Week 29-май – 2-июнь кунлари халкаро ва махаллий тўқимачилик саноати профессионалларини Тошкент шаҳрида  жамлайди.

Мазкур йирик тўқимачилик тадбири ўз ичига халқаро даражадаги форум, тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси, саноатдаги сўнгги тенденциялар ва янгиликлар ҳақида  тренинглар, бизнес ва пресс турларни ҳамда жаҳоннинг етакчи компаниялари иштирокида B2B учрашувларларни ўз ичига олади.

Тўқимачилик ҳафталиги 29 май санасида UzTextileExpo Bahor 2023
6-халқаро тўқимачилик ва мода саноати кўргазмаси билан бошланади. 9 мингдан ортиқ мутахассислар қатнашиши кутилаётган мазкур кўргазма соҳа ютуқлари ва сўнгги янгиликларини намойиш қилиш имконини беради. Хусусан, Германияга юкори даражадаги ташриф натижаларига асосан Германиянг 10 дан ортик бренд ва ишлаб чикарувчилари илк бора миллий стенд билан иштирок этади. Бундан ташкари, Ҳиндистон ва Беларусия миллий павильонлар хам кўргазмадан ўрин олган.

Ҳафталик доирасида Германия тукимачилик конфедерация билан ҳамкорликда брифинг ҳамда Германия ҳукумати томонидан молиялаштирилаётган янги қўшма лойиҳага расмий старт бериш маросими бўлиб ўтади.

Саноатнинг йирик ишлаб чиқарувчилари ва ритейлерлар, инвесторлар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирокида Tashkent Textile Forum ҳамда Ўзбекистон иш берувчилари конфедерациясининг “II-Халқаро конференцияси” Халқаро меҳнат Ташкилоти, БМТнинг Европа ривожлантириш комиссияси Германинг GIZ ташкилоти, Халқаро тўқимачилик ишлаб чиқарувчилари федерацияси кўмагида 30 май куни ўтказилади.

Панель сессиялари “Ижтимоий тадбиркорлик”, “Ишлаб чиқаришнинг барқарор бўлиш сирлари, “Рақамлаштириш. Таъминот занжирининг шаффофлиги”,“Замонавий тўқимачилик технологияларида рақамлаштириш” мавзуларига бағишланади.

Ҳафталик дастурига киритилган тренинглар доирасида “2023–2024 йиллар учун Тўқимачилик ва Fashion тенденция ва прогнозлар”, “Етказиб берувчиларга қўйиладиган талаблар: Европа Иттифоқига экспорт қилишнинг янги шартлари”, “Тўқимачилик саноатида аёллар  тадбиркорлигини ривожлантириш, “Бошқариш санъати ва ишлаб чиқаришдаги инновацион ечимлар”, “Тўқимачилик трендлари ва инновациялар”, “Мерчандайзинг, “Кластерларда корпоратив бошқарувни йўлга қўйиш ва уни баҳолаш” мавзуларида қимматли маълумотлар тақдим этилади.

Илк бора ҳафталикнинг ахборот ҳамкори сифатида тўқимачилик дунёсида йирик халқаро нашри Fiber2fashion иштирок этади. Бундан ташқари халқаро ва маҳаллий журналистлар учун республиканинг турли вилоятларига пресс турлар ташкил этилади.

Ҳафталик доирасида маҳаллий корхоналар янги экспорт шартномалари юзасидан музокаралар олиб боришлари, янги ҳамкорлик лойиҳаларини ва ечимларини билан танишишлари, ўз маҳсулотларини 40 дан ортик давлат вакилларига кенг намойиш қилишлари мумкин.

Барчани 29 ва 31 май кунлари бўлиб ўтадиган тадбирларга таклиф этамиз.  Иштирок этиш шартлари www.textileweek.uz да танишиш мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказига янги директор тайинланди

Акиф Марифли Ўзбекистондаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият Марказининг янги директори этиб тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Маданият...

Больше похожих статей

×