21.2 C
Узбекистан
Четверг, 17 апреля, 2025

Давлат хизматчиси фаолиятига қаршилик кўрсатиб, унга тан жароҳати етказган браконьерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,430участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурслардан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан Табиат ресурслари вазирлигининг Айдар-Арнасой кўллар тизими бўлими ходимлари билан ҳамкорликда “Арнасой” канали бўйида тунги вақтда ўтказилган тезкор тадбирда, Арнасой туманида яшовчи К.С. ва бошқалар электр қармоқларидан фойдаланган ҳолда ноқонуний балиқ овлаётганликлари аниқланган.

Ушбу тадбир давомида, К.С. хизмат вазифасини бажараётган ходимларнинг қонуний талабларини бажармасдан, уларга фаол қаршилик кўрсатиб, ноқонуний овлаган балиқлари ва бошқа ашёвий далилларни йўқ қилиш мақсадида ўзининг “Nexia 3” русумли автотранспорт воситасини Департамент бўлим бошлиғи П.О.нинг устига ҳайдаб, унинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириш орқали тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фориш туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Андижонда кир ювиш кукуни каби қадоқланган 45 кг «ажал оғуси» фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан «Дўстлик» чегара божхона пости, ДХХ вилоят бошқармаси ҳамда ички...

Больше похожих статей

×