- Advertisement -
Ленинград вилоятида бир аёл ўз дачасининг айвонидан мумия топди. Бу ҳақда 16 апрел куни “Известия” манбаси маълум қилди. Ҳодиса «Форест-3» СНТдаги ёзги уйда содир бўлган. Манбага кўра, жасад тахминан 50 ёшлардаги номаълум аёлга тегишли. Бундан ташқари, мурда ёнидан мобил телефон ва 3000 рубл топилган. Отопси натижасида аёлнинг ўлими сабаблари аниқланади. Январ ойи бошида Москва марказидаги меҳмонхоналардан бирида аёлнинг мумияланган жасади топилган эди. Кейинчалик маълум бўлишича, марҳум 34 ёшли Тюменлик бўлган.