Элликқалъа туманида каналдан сув чиқиши оқибатида 8 гектар далани сув босган. Ўрганишлар давомида мазкур ҳудуддаги фермер каналга ноқонуний сув олиш трубасини ўрнатган ва ўша трубалар қўйилган қисимдан сув сизиб чиққан. Натижада, канал қирғоғи емирилиб сув чиққан. Ҳолат бўйича ўрганиш бошланган.
Элликқалъа туманида каналдан сув чиқиши оқибатида 8 гектар далани сув босган. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа 6 апрель куни Элликқалъа туманидаги «Қирққиз» хўжаликлараро каналининг 222-пикети дамбасидан сув чиқиши оқибатида келиб чиққан. Шу сабаб «Гулистон» овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Қизилқум булоғи» фермер хўжалигининг 8 гектар дала майдонини сув босган.
Ҳолатни бартараф қилиш бўйича туман ирригация бўлими томонидан каналга сув бериш қисми ёпилиб, сув чиққан қисми техникалар ёрдамида кўмилган.
Дастлабки ўрганишларда, мазкур ҳудуддаги фермер каналга (лойиҳада кўрсатилмаган) ўзбошимчалик билан сув олиш трубасини ўрнатгани ва ўша трубалар қўйилган қисимдан сув сизиб чиқиши натижасида канал қирғоғи емирилиб сув чиққани айтилмоқда.