- Advertisement -
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг сўзларига кўра, нафақат Бобур боғи, балки Афсоналар водийси парки ҳам гулларга бурканади. «Бир ой давомида ҳар куни туристлар ва шаҳар меҳмонлари учун эксклюзив маданий тадбирлар, шоулар бўлиб ўтади», — деди у.
Вилоят ҳокимининг сўзларига кўра, фестиваль нафақат иштирокчи-меҳмонларга экзотик завқ беради, балки оддий гулчидан тортиб меҳмонхона эгалари, ресторатор-ошпазлар, ҳайдовчилару савдогарлар даромадини юз карра ошириб беради.
Маълумот учун, фестиваль 62-бор ўтказилади.