- Advertisement -
Қорақалпоғистон Республикасининг Элликқалъа туманида йўловчи поезд 44 ёшли фуқарони босиб кетди. Воқеа жорий йилнинг 24-март куни соат 16:00 ларда 053-сонли «Қўнғирот-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди «Элликқала-Тўрткўл» бекатлари оралиғи 552-километри 5-тўсиғида ҳаракатланиб ўтаётган вақтида содир бўлган.
Маълум қилинишича, 1979-йил туғилган фуқаро Х.Ш.эҳтиёсизлиги сабаб поезд йўлига чиқиб қолган ва натижада поезд босиб кетган. Фуқаро Х.Ш. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.