- Advertisement -
Фарғона вилояти, Олтиариқ туман «Баркамол авлод» болалар мактаби «Инглиз тили» тўгараги аъзоси Ойбек Абдуҳалимов муддатидан олдин 10 та халқаро нуфузли университет талабаси ҳамда жами 1 миллион 62 минг АҚШ доллари миқдоридаги грант соҳибига айланди. Улар орасида АҚШдаги нуфузли Нью-Йорк, Темпле, Валпараисо ҳамда Миннесота университетлари бор.