20.2 C
Узбекистан
Воскресенье, 19 мая, 2024

«ГАИ» ўз сафларини шаффоф танлов орқали тўлдирмоқчи

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,340участниковПодписаться
- Advertisement -

Биринчи марта Йўл-ҳаракати хавфсизлиги хизматига тўғридан-тўғри танлов асосида ходимлар қабул қилинди. Ишга янги қабул қилинган ходимларга оқ йўл тилаш мақсадида Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармасида бўлиб ўтган тадбирда тизим раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Самарқанд вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари полковник Фахриддин Раҳматов ёш ходимлар олдида қилган чиқишида уларнинг вазифалари ва мажбуриятлари ҳақида сўз юритди. Ички ишлар органи(ИИО) ходимлари зиммасида бўлган барча масъулиятли вазифалар улар елкасига ҳам юклатилганлиги, эл-юрт хизматига фидойилик билан киришишлари лозимлиги таъкидланди.  

ИИОга ишга кириш, айниқса, ЙҲХБ тизимига “йўлини топиб, илиниб олиш» қанчалик оғирлиги ҳақида, ўртада холисликдан анча узоқ бўлган воситачилар бўлиши хусусида турли хил гап-сўзлар эшитганмиз. Ф.Раҳматовнинг таъкидлашича, энди ҳеч қандай ортиқча гапларга ўрин қолмайди. Янги ишга олинганлар бир неча босқичдан иборат танлов асосида ишга қабул қилинди. Ҳар бир босқич очиқ ва шаффоф ўтказилди, синовлар жараёни видеотасвирга олинди.

Танловга ҳуқуқшунослик ва автотранспорт йўналишида мутахассисликка эга бўлган 202 нафар номзод қатнашди. Улар ўртасида дастлаб жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш мақсадида синов ўтказилди. Синовдан ўтган 82 нафар номзод кейинги босқичга тавсия этилди. Эътибор қаратинг, 120 ёш йигит жисмоний тайёргарлиги етарли бўлмаганлиги учун синовдан ўтолмаган!

Иккинчи босқичда номзодларнинг ахлоқий-психологик ҳолати текширилиб, 82 нафар номзоддан 79 нафари якуний суҳбатга қатнашишга тавсия қилинган. Якуний суҳбатда юқори балл тўплаган 40 нафар номзоднинг ички ишлар органларида хизмат қилишга яроқлилигини аниқлаш мақсадида уларга Тиббиёт бўлимига йўлланма берилди.

Тиббиёт бўлими томонидан ўтказилган тиббий текширувлар натижаси бўйича 30 нафар номзод ички ишлар органларида хизмат қилиши мумкинлиги аниқланиб,  улар Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 1 мартдаги буйруғи билан Йўл-ҳаракати хавфсизлиги хизматига қабул қилинди.

Вилоят ЙҲХБ бошлиғи Ш.Бойхурозовнинг сўзларига қараганда, ишга янги қабул қилинган ходимларни тизим билан яқиндан таништириш, уларга касб маҳоратини ўргатиш мақсадида бир нафардан малакали мураббий бириктирилади. Мураббий раҳнамолигида ёш ходимлар тизимда ишлашнинг ўзига хос жиҳатларини ўрганиш билан бир қаторда касбий маданият ва хизмат интизоми асослари ўзлаштиради.     

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

 

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

20 май куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

“Ўзгидромет” 20 май, душанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади,...

Больше похожих статей

×