30.1 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Аҳоли ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари ҳамон қайд этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан биргаликда мамлакатимизнинг 18-64 ёшдаги аҳолиси ўртасида ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, ҳар куни аҳолининг учдан икки қисми (67 фоиз) етарли миқдорда (400 граммдан кам) сабзавот ва мевалар истеъмол қилади. Аммо аҳолининг ярми оғир вазнли, 20 фоизи семизликдан азият чекади. 46 фоиз аҳолининг қонида холестерин миқдори ошган.

Шунингдек, ўртача туз истеъмоли кунига 14,9 граммни ташкил этади. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан тавсия этилган миқдордан 3 баравар кўп.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги мутахассиси Ботир Шарипов, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги бошқарма бошлиғи Алишер Додоев иштирокида брифинг ташкил этилди.

Таъкидланишича, 10 ой давомида норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаган 3540,8 тонна ва 4 минг 623 литр озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилган.

Соғлом ва хавфсиз овқатланишни ташкил қилиш борасида истеъмолчиларнинг саводхонлигини ошириш, амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумотларни тақдим этиб бориш муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис республикамизда ҳар йили ноябрь ойида сифат ҳафталиги тадбири ўтказилади.

Ҳафталик давомида сифатли ва хавфсиз овқатланиш тамойиллари, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори белгиланган меъёрлардан юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини инсон соғлиғи учун зарари, болалар ва ўсмирлар томонидан кучли газланган, рангли, ширин ҳамда энергетик ичимликларнинг истеъмолини тартибга солиш бўйича тавсиялар ва бошқа мавзулар акс этган репортажлар, лавҳалар тайёрланади. Давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилиб, жамоатчиликка етказилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини тасдиқлаш мақсадида республикада ишлаб чиқарилаётган ва олиб кирилаётган маҳсулотларга санитария-эпидемиологик хулосалар расмийлаштирилади.

Бугунги кунда ушбу жараён «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали амалга оширилиб, санитария-эпидемиологик хулоса расмийлаштириб бериш электрон шаклда йўлга қўйилган.

Санитария-эпидемиология хулосасини расмийлаштириш жараёнида жорий йилнинг 10 ой давомида ўрганиш ҳамда лаборатория таҳлиллари натижалари кўра, норматив ҳужжатлар талабларига жавоб бермаган жами 3540,8 тонна ва 4623 литр озиқ-овқат маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилган ҳамда белгиланган тартибда йўқ қилинган ёки қайта ишланган.

Тадбирда қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги тизимида ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжуд. Аҳоли ва тадбиркорларнинг санитария билимлари ва гигиеник кўникмалари етарли даражада бўлмаслиги натижасида овқатдан заҳарланиш ҳолатлари ҳамон қайд этилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандда кучли ёмғир сабаб кўчаларда сув дарё бўлиб оқмоқда

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятининг Ургут тумани кучли ёмғир сабаб кўчаларда сув дарё бўлиб оқаётгани акс этган видео тарқалди.  Вилоят ФВБ...

Больше похожих статей

×