Ушбу бузғунчилиги оқибатида фуқаро маданий меросга 47,5 млрд сўмлик зарар етказган.Бош прокуратура Қашқадарёда археология ёдгорлигини бузиб, сотиб юборган шахс ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, Қашқадарё вилояти, Яккабоғ тумани, Дархон маҳалласида яшовчи шахс масъул идораларнинг бир неча бор огоҳлантиришига қарамасдан, ушбу ҳудудда жойлашган «Кунжутлитепа» археология ёдгорлигини тўлиқ бузиб, ундан чиққан тупроқни сотиб юборган. Ушбу бузғунчилиги оқибатида фуқаро маданий меросга 47,5 млрд сўмлик зарар етказган.
Жорий йилда жиноят қонунчилигига киритилган ўзгартиришларга кўра, тарихий ёдгорликларни бузиш, шикаст етказиш ва нобуд қилиш учун жавобгарлик чоралари жиддий равишда кучайтирилиб, 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Шундан келиб чиқиб, қонунбузарга нисбатан Жиноят кодексининг 132-моддаси 3-қисми (Моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, суднинг ажрими билан қамоққа олинган.Назорат тадбирлари давом этмоқда.