Фуқаро И.М 2021 йилнинг июль ойида номаълум шахс билан автомашина олмоқчи экани ҳақида гаплашган ва ундан “Spark” олиб бериш ваъдасини олган.
Шу тариқа фуқаро унга олдиндан 1,5 минг АҚШ доллари берган. Аммо у ваъдаси бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўша шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Алданганини билган И.М. Ички ишлар органига мурожаат қилиб, ёрдам сўраган.
Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти Қувасой шаҳар ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида ушбу жиноятни Ш.Ж содир этганлиги аниқланиб, суд томонидан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.