38.3 C
Узбекистан
Суббота, 5 июля, 2025

Жиззахда «Nexia-2» ва «Cobalt» тўқнашуви оқибатида улардан бири ёниб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
7,650участниковПодписаться
- Advertisement -

Жиззахда авария оқибатида «Cobalt» ёниб кетгани айтилмоқда. Ҳолатга вилоят FVB расмий муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, кеча, 10 август куни соат 21:32 да Жиззах вилояти FVB Тезкор бошқарув марказига Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласи Мустақиллик кўчасида енгил автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида мурожаат келиш тушган. Воқеа жойига дарҳол ёнғин-қутқарув бўлинмаси чиқарилди.

Қайд этилишича, қутқарувчилар ёнғин жойига соат 21:39 да етиб боришган. Сўнг соат 21:42 да ёнғин ўраб олиниб, соат 22:00 да батамом ўчиришга эришилган.

ФВБнинг айтишича, чорраҳада «Cobalt» ва «Nexia-2» автомобиллари бир-бирига урилиши натижасида авария юз берган. Натижада Собалт ёна бошлаган. Бунинг натижасида автомобилнинг салон қисми зарарланган. Жабрланганлар йўқ.

«Шу ўринда ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этишларини ва автомобилларни соз ҳолатда бошқаришларини сўраймиз»,-дейди Жиззах вилояти FVB.

Аввалроқ ҳам Жиззахда 2 та юк машинаси тўқнашиб кетиши оқибатида иккаласи ҳам, Тошкент вилоятида эса юк машинаси бетон тўсиққа урилиши натижасида ёниб кетгани ҳақида хабар бергандик.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Қибрайча газбепарволик: ким 50 минг одамни газсиз қолдиришга рухсат берди?

2025 йил 23 июн, душанба. Қибрай тумани. Тахминан 50 минг аҳоли учун кун оғриқли "совға"дан бошланди — "Qibraytumangaz" газ...

Больше похожих статей

×