Сирдарёда тадбиркор қарийб 614 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолатга Прокуратура департаменти ойдинлик киритди.
Маълум бўлишича, Сирдарё вилоятидаги хусусий корхона раҳбари ва ҳисобчиси ходимларга ойлик иш ҳақи тарқатилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни сохталаштирган. Бунинг натижасида жами 614 млн сўм маблағ ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ҳамда 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Айбланувчилар юқорида келтирилган 167-модда билан 30 млнгача жарима ёки 10 кунгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади. Шунингдек, 228-моддага мувофиқ 15 млндан 30 млнгача жарима ёки 15 кунгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Аввалроқ, Тошкентда ширкат раҳбарлари аҳолидан йиғилган 275 млн сўмни, Қашқадарёда мансабдорлар 1 млрд сўмдан ортиқ бўлган темир қувурларни, Самарқандда 21 млрд сўмдан ортиқ маҳсулотлар талон-тарож қилинганликлари ҳақида ёзгандик.