Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси вилоят прокуратураси ҳамда ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги тезкор тадбир ўтказди.
Самарқандлик тадбиркор Т.Ж Самарқанд шаҳар Қорасув массивидаги “Мотрид агротехсервис” агрофирмаси ҳудудидан шаҳар ҳокими қарори асосида кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратилган 60 сотих ер майдонини қонунларни бузган ҳолда 350 минг АҚШ доллари эвазига маҳаллий фуқаронинг номига расмийлаштириб беришини айтади. Ушбу ер майдонида келгусида савдо дўконлари, маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш учун шаҳар ҳокимининг қарорини чиқартириб беришни ваъда қилади. Т. Ж. олдиндан келишилган маблағнинг 50 минг АҚШ долларини фуқародан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиши режалаштирилмоқда.