- Advertisement -
АҚШ полицияси Техаснинг Сан-Антонио шаҳри чеккасидаги лагерда 46 нафар ноқонуний муҳожирнинг жасадини топди.
Бу ҳақда “ТАСС” хабар бермоқда.
Муҳожирлар 18 ғилдиракли фургонда ўлик ҳолда топилган.
Аввалроқ “The New York Times” 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани ва 12 киши тирик қолгани ҳақида хабар берган эди.
Муҳожирларнинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Шу билан бирга, газетанинг қайд этишича, июнь ойида Сан-Антонио ва Техаснинг бошқа шаҳарларида жазирама деярли рекорд даражага етган.